"Қўқон-1912" назорат баҳсида "Локомотив"га ютқазиб қўйди

Суперлига жамоалари янги мавсумга тайёргарликни қизғин давом эттиришмоқда. Бу борада бир қатор ўртоқлик учрашувларида ҳам майдонга тушишмоқда.

Бугун “Қўқон-1912” ва “Локомотив” жамоалари ўзаро назорат баҳси ўтказди. Қизиқарли кечган ўйин 2:1 ҳисобида “темирйўлчилар”нинг ғалабаси билан якунланди.

Назорат ўйини

"Қўқон-1912" - "Локомотив" 1:2

Гол: Мурод Холмуҳаммедов (58 пен) - Шерзод Файзиев (34), Кахи Мазарадзе (60 пен)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!