"Қўқон-1912" назорат учрашувида "Пахтакор"ни ютди

Бугун «Қўқон-1912» Тошкентдаги йиғин доирасида «Пахтакор»га қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Учрашувнинг дастлабки дақиқасида Умар Адхамзода ҳисобни очди. Шундан сўнг "Қўқон-1912" яхши ҳаракат қилди ва жамоага яқинда келиб қўшилган Андро Гиоргадзе ҳисобни тенглаштирди.

Шу тариқа, учрашувнинг биринчи бўлими дуранг натижа билан якунланди. Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа таркибни тўлиқ ўзгартирди. Баҳс якунида Дониёр Исмоиловни рақиб ҳимоячиси жарима майдончасини ичида йиқитди ва ҳакам иккиланмасдан 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Пенальтини эса Аслиддин Тоштемиров аниқ фойдаланди. Бу учрашувдаги сўнгги гол бўлди ва "Қўқон-1912" амалдаги чемпионини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа, «Қўқон-1912» жамоасининг Тошкентдаги йиғини якунланди.

ПАХТАКОР - ҚЎҚОН-1912 1:2
Голлар: Умар Адхамзода - Андро Гиоргадзе, Аслиддин Тоштемиров.

"Қўқон-1912"нинг бошланғич таркиби: Азизхон Исаков, Бобур Акбаров, Андро Гиоргадзе, Зафар Акрамов, Зафар Ҳакимов, Иқболжон Маликжонов, Исломбек Шарипов, Бекжон Жўрабоев, Фарход Мирахмадов, Иброҳим Нўъмонов, Сергей Петров.

Захирадан майдонга тушганлар: Мирзохид Жалилов, Аслиддин Тоштемиров, Усмонали Абдукаримов, Александр Мерзляков, Асадбек Зокиржонов, Иброҳим Мухторов, Мустафо Абдуманнонов, Жавоҳир Ҳусанов, Муҳаммадюсуф Турдалиев, Бобур Собиров, Дониёр Исмоилов.

«Пахтакор»: Павел Павлюченко, Беҳруз Асқаров, Муҳаммадрасул Абдумажидов, Дилшод Саитов, Умар Адҳамзода, Диёрбек Ортиқбоев, Сардор Собирхўжаев, Диёр Холматов, Достон Ҳамдамов, Драган Черан, Пўлатхўжа Холдорхонов.

"Қўқон-1912" матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!