"Қўқон-1912" ўринбосарлари машғулотларга зўр берди

 

Биринчи даврани ажойиб тарзда ўтказган “Қўқон-1912” ўринбосарлари иккинчи даврага тайёргарликни 10 июль куни бошлашганди.

Айни дамда Муҳсин Низомиддинов шогирдлари мавсумнинг иккинчи қисмида ҳам худди биринчидаги каби яхши натижалар қайд этиш учун машғулотларга зўр беришган. Машғулотлар Қўқон шаҳрида ўтказилмоқда.

Ўринбосарлар иккинчи давра бошлангунга қадар учта ўртоқлик учрашувини ўтказишни режалаштиришган. Назорат ўйинидаги рақиблар ва учрашув санаси ҳақида кейинроқ яна батафсил маълумот берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!