"Қўқон-1912" ўртоқлик ўйинида 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди

ФИФА кунлари муносабати билан чемпионатимизда юзага келган кичик танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида Тошкентда йиғин ўтказаётган “Қўқон-1912” жамоаси футболчилари бугун ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. Нўъмон Ҳасанов шогирдларининг рақиби – Про лига вакили – “Локомотив БФК” жамоаси бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, қўқонликлар рақиб дарвозасига жавобсиз 7 та гол уришган. Учрашувда Суҳроб Бердиев ва Шаҳбоз Эркинов дублга эришган бўлса, Иқбол Маликжонов, Авазхон Маматхўжаев ҳамда Беҳруз Садиллоев бир мартадан дарвозани ишғол қилишди.

Ўртоқлик учрашуви

“Қўқон-1912” – “Локомотив БФК” 7:0

Голлар: Суҳроб Бердиев 13, 23, Шаҳбоз Эркинов 27,29, Иқбол Маликжонов 40, Авазхон Маматхўжаев 66, Беҳруз Садиллоев 73.

“Қўқон-1912”: 25. Сарвар Каримов, 10. Қувондиқ Рўзиев, 13. Жавоҳир Эсонқулов, 16. Жасур Ҳасанов, 17. Бехруз Садиллоев, 19. Суҳроб Бердиев, 20. Иқбол Маликжонов, 22. Шаҳбоз Эркинов, 23. Александр Мерзляков, 55. Милош Николич, 70. Мурод Холмуҳаммедов.

Захира: 1. Ислом Абдуллаев, 8. Муҳаммаданас Ҳасанов, 9. Бехзод Каримов, 11. Тимур Ҳакимов, 14. Аваз Маматхўжаев, 21. Тимур Усмонов, 27. Жасур Ёқубов, 34. Оливье Боннес, 65. Марко Милич, 99. Дилшод Баратов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!