"Қўқон-1912" сафига "Андижон" клуби сардори қўшилди

"Қўқон-1912" жамоасининг Тошкент шаҳридаги йиғини давом этмоқда. Машғулотлар бош мураббий тузган режа асосида, кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда.

Клуб матбуот хизмати хабар беришича, таркибга янги футболчиларнинг келиб қўшилиши давом этмоқда. Бугунги машғулотларга ўтган мавсум "Андижон" жамоасини сардор сифатида майдонга бошлаб тушган тажрибали ҳимоячи Бобур Акбаров келиб қўшилди.

Акбаров ҳозирча кўрикда бўлиб турибди. "Шунқорлар" навбатдаги назорат учрашувини 14 январь куни ўтказадилар. Шу куни андижонликларга Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси рақиблик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Navbahor chempion inshaalloh
11/01/2020 21:59
"Шу куни андижонликларга Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси рақиблик қилади"-soʻgʻdiyina bilan Andijon oʻynaydimi yoki qoʻqon.adminlar adashmelar