
"Қўқон-1912" Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси билан шартнома имзолади
"Қўқон-1912" Абдуғафур Ҳайдаров билан шартнома имзолади.
"Қўқон-1912" жамоаси Суперлиганинг иккинчи даврасига жиддий тайёргарлик кўриш билан биргаликда таркибни кучайтириш бўйича ишларни ҳам олиб бормоқда.
Жамоа ўтган мавсум Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси Абдуғафур Ҳайдаров билан шартнома имзолади. Жамоа ёш иқтидор соҳибини "Сурхон"дан ижарага олди.
Абдуғафур Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.
Фикрлар