"Қўқон-1912" тайёргарликни бошлади

Қисқа муддатли таътилга чиққан "Қўқон-1912" жамоаси футболчилари яна машғулотларга киришишди, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Олий лиганинг навбатдаги турини "Қўқон-1912" жамоаси сафарда "Бухоро" жамоасига қарши ўтказади. Жамоа бу учрашувга тайёргарликни Тошкент шаҳрида ўтказишади. Қўқонликлар кечадан пойтахтда йиғилишди ва бош мураббий Нўъмон Ҳасанов кўрсатмалари асосида машғулотларни ўтказишмоқда.

Машғулотлар кунига икки маҳалдан "Бунёдкор" академиясига қарашли майдонларда бўлиб ўтади. 2 ноябрь куни жамоа аъзолари Тошкентдан Бухорога йўл олишади.
Эслатиб ўтамиз "Бухоро" - "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги ўйин 4 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!