"Қўқон-1912" Тошкентдаги йиғинини якунлади, энди навбатда "Ҳоким Кубоги"га!
“Қўқон-1912” жамоасининг Тошкент шаҳрида олиб борган ўқув-йиғин машғулотлари ўз якунига етди.
“Шунқорлар” кеча “Локомотив”га қарши бўлиб ўтган назорат ўйинидан сўнг Қўқонга қайиб келишди. Бахтиёр Ашурматов шогирдларига икки кунлик таътил эълон қилди.
Жамоа 25 январь куни Қўқонда тўпланади ҳамда навбатдаги йиғинга киришади. Бу сафарги йиғиндан мақсад “Фарғона вилояти хокими Кубоги” мусобақасида иштирок этиш бўлади. Бу мусобақада мураббийлар штаби жамоа таркибида кўрикда бўлиб турган футболчиларни яна бир бор майдонда кўриб олишади. “Хоким Кубоги”да қўқонликлар мусобақа ғолиблиги учун асосий давогарлардан бири ҳисобланишади.
Фикрлар