"Қўқон-1912" ва "Машъал" ўртасидаги плей-офф ўйини қаерда ўтказилиши маълум

Суперлига йўлланмаси учун ҳаракат қилаётган "Машъал" бир неча дақиқа аввал Қашқадарёнинг бошқа бир клуби "Шўртан" устидан зафар қучиб, плей-оффнинг навбатдаги босқичига йўл олди. Шу тариқа "Шўртан" 2024 йилги мавсумни ҳам Пролигада ўтказадиган бўлди.

Эндиликда "Машъал" навбатдаги босқичда мавсумни кучли учликда якунлаган "Қўқон-1912" клубига қарши кураш олиб бориши керак. Мазкур беллашув 22 ноябрь — чоршанба куни Олмалиқ шаҳридаги ОКМК стадионида бўлиб ўтади. Беллашув 15:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!