"Қўқон-1912" яна бир етакчиси билан хайрлашди
"Қўқон-1912" ярим ҳимоячиси Суҳроб Бердиев жамоани тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.
"Ўтган йиллар давомида Қўқон ўз уйимдагидек бўлиб қолган эди. Бу жамоа ва унинг мухлислари бир умр қалбимда қолади. Фаолиятим давомида мени қўллаб турган , жароҳат олиб майдонда кўринмай қолган пайтларимда ҳам мени унутмаган мухлисларимдан чексиз миннатдорман. Қўқонлик мухлисларга катта раҳмат айтаман. Жамоага келаётган мавсумда омад тилайман", - дейди Суҳроб Бердиев.
Эслатиб ўтамиз, Бердиев 2016 йили "шунқорлар" сафига келиб қўшилган. Ўтган мавсум футболчи 10та ўйинда майдонга тушган.
Фикрлар