"Қўқон-1912" янги мақсадлар йўлида

Хабарингиз бор “Қўқон-1912” жамоаси раҳбариятида ўзгариш юз берди. Клубнинг янги раҳбари Григорий Айрапетов жамоага келгач, янги мақсад ва янги марраларни кўзлаб иш бошладилар.

Энг биринчи мақсад “Қўқон-1912” жамоасининг уй стадиони бўлган Қўқондаги “марказий” стадионини ҳалқаро стандартлар талабига мос ҳолатга келтириш ҳамда жамоанинг уйдаги ўйинларини “марказий”га кўчириш.  Бу йўлда жамоа раҳбарияти ҳамда барча ишчи-ходимлар енг шимариб ишга киришдилар. 

“Марказий” стадион чимини парваришлаш мақсадида стадион барча тадбирлар учун вақтинча ёпилди. Майдон парвариши учун керак бўлган техникалар ҳамда ускуналар келтирилиб майдонда катта кўламдаги ишлар бошланиб кетди. Чимга ишлов бериш, керакли бўлган минерал ўғитлар билан парваришлаш ишлари, бу соҳадаги етакчи мутахассислар билан маслаҳатлашган ҳолда олиб борилмоқда.

кукон стадион

“Марказий” стадион ёритиш тизимини янгилаш ўз якунига етмай қолган эди. Янги раҳбарият бу борада ҳам ҳаракатларни бошлаб юборишган. Барча ишлар режа бўйича давом этса “Қўқон-1912” жамоаси 2-даврадан бошлаб ўз майдонига қайтади. Жамоанинг уй учрашувлари “марказий” стадионида ўтказилади. Стадиондаги барча майда камчиликлар бартарф қилиниб, таъмирталаб жойлар таъмирдан чиқарилмоқда.

Шу билан биргаликда жамоанинг ёшлар таркиблари тўп сурадиган 2-БЎСМга қарашли стадионда ҳам бир талай ишлар олиб борилмоқда. Стадион дарвозалари янгиланди. Бу стадион ҳам барча талабларга мос тарзда жиҳозланади. Стадиондаги таблолар ишга туширилиб, майдон четига реклама баннерлари ўрнатилади.

Хуллас, “Қўқон-1912” янги мақсадлар сари катта қадам ташлашни бошлади.

“Қўқон-1912” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Avaz Begmatov
10/06/2022 17:23
Уйин хам яхшиланса зур буларди
Avaz Begmatov
10/06/2022 17:23
Уйин хам яхшиланса зур буларди
Ilyosxon Akramov
10/06/2022 15:29
Яхши янгилик..