"Қўқон-1912"даги ўзгаришлар давом этади. Таркибга ҳужумчи қўшилди

  • 22 Jan 06:11
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Қўқон-1912"  жамоасининг Тошкентдаги ўқув-йиғин машғулотлари тобора ўз якунига етиб бормоқда. Бахтиёр Ашурматов бошчилигида футболчилар кунига икки маҳалдан машғулотларда иштирок этишяпти.

Tecno

Таркибни мукаммаллаштириш учун мураббийлар штаби селекция ишларини тўхтатишгани йўқ. Жамоанинг асосий ўзаги сақланиб қолинди.  Етакчи футболчиларимиз Мурод Холмуҳаммедов, Александр Мерзляков, Музаффар Абдуллаев, Ойбек Рустамов, Сардор Азимовлар билан бирга Қувондиқ Рўзиев, Билолхон Тошмирзаев, Санъат Шихов каби футболчилар машғулотларда астойдил ишлашмоқда.

Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, машғулотларга ўтган мавсумни Бекободнинг "Металлург" жамоасида ўтказган ҳужумчи Шаҳзодбек Нурматов қўшилган. Жамоа кўригида бўлиб турган Исломжон Тошпўлатов яна Термизнинг "Сурхон" жамоасига қайтиб кетди.

Ўтган мавсумда жамоамиз тўпурари бўлган Сербиялик ҳимоячимиз Иван Йосович бугун Белград-Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича йўлга чиқди. Йосович эртага жамоамиз ихтиёрига етиб келади.

Шунингдек, бугун “Қўқон-1912” “Локомотив”га қарши назорат учрашувида майдонга тушади.

Comments

You must be logged in to commet!