"Қўқон-1912"дан дараклар. Жамоанинг янги футболчиси кечаги машғулотларда қатнашмади

Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "Қўқон-1912" жамоасининг Қўқон шаҳридаги машғулотлари давом этмоқда. "Шунқорлар" кунига икки маҳалдан машғулотларда иштирок этишмоқда.

Бир маҳал тўп билан машғулот олиб борилаётган бўлса, кейинги машғулотларда мураббийлар футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини яхшилашга эътибор қаратишяпти.

Кечаги машғулотларда Билолхон Тошмирзаев иштирок этмади. Сабаби бир кун олдинги машғулотда янги футболчи бироз жароҳат олган эди.

Жамоанинг Қўқондаги ўқув-йиғин машғулотлари якунига етишига оз вақт қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!