"Қўқон-1912"га қарши ўйин олдидан "Пахтакор" сафида йўқотиш бор
Хабарингиз бор, эртага Ўзбекистон Coca Cola кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтади. “Пахтакор” жамоаси сафарда “Қўқон-1912”га қарши баҳс олиб боради.
Мазкур учрашувни “шерлар” етакчиси Егор Кримец сариқ карточкалари сони иккитага етгани боис ўтказиб юборади. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Қўқон-1912” – “Пахтакор” беллашуви 16 декабрь куни соат 13:00 да старт олади.
Фикрлар