“Қўқон-1912”га қарши ўйинларда “Навбаҳор" катта устунликка эга (Рақамлар)

Coca Cola Суперлигаси 13-тур доирасидан ўрин олган “Навбаҳор” - “Қўқон-1912” баҳси 28 август куни Тошкент шаҳридаги “Жар” стадионида бўлиб ўтади. "Қўқон-1912" клуби матбуот хизмати водий дербиси олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотларини тақдим этди.

Ўзаро ўйинлар

“Қўқон-1912” ҳамда “Навбаҳор” клублари шу кунгача 28 бор куч синашган. 6 та учрашувда “Қўқон-1912”нинг қўли баланд келган. “Навбаҳор” 16 та ўйинда ғалаба қозонган. 6 та дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “лочинлар” томонида: 55-30. “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 54 очкога эга бўлган, “Қўқон-1912” эса 24 очкони қўлга киритган.

Ушбу жамоаларнинг сўнгги олтита учрашувда қайд этилган натижалари билан танишинг:

01.12.2019 Қўқон 1912 – Навбаҳор - 1:1

10.03.2019 Навбаҳор – Қўқон-1912 – 1:1

31.03.2018 Қўқон 1912 – Навбаҳор - 1:0

10.06.2018 Навбаҳор – Қўқон-1912 – 3:0

12.05.2017 Навбаҳор – Қўқон-1912 – 1:1

21.10.2017 Қўқон 1912 – Навбаҳор - 2:0

Факт: Сўнгги олти учрашувнинг иккитасида қўқонликлар ғалаба қозонган, битта учрашувда “Навбаҳор”нинг қўли баланд келган. Учта баҳсда дуранг натижа қайд этилган.

"Навбаҳор" – “Қўқон-1912” учрашуви, жума куни Тошкент шаҳридаги “Жар” стадионида соат 18:30да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!