"Қўқон-1912"нинг логотипи ўзгармайдиган бўлди

"Қўқон-1912" жамоаси мавсум олдидан ўз логотипини ўзгартириши ҳақида маълумот берган эдик. Янги логотип бўйича танлов ҳам эълон қилинди.  Бироқ клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, "Қўқон-1912" жамоаси янги мавсумни эски логотип билан бошлашга қарор қилди.

"Биз мавсум давомида янги логотип бўйича изланишларимизни давом эттирамиз ҳамда жамоага мос, барчага бирдек маъқул бўладиган логотип тайёр бўлган вақтда логотипимизни ўзгартирамиз. Логотип клубнинг юзи бўлганлиги учун бу борада бироз шошилмасликка қарор қилдик", - дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!