"Нефтчи" ортидан "Қўқон-1912" клуби ҳам 2017 йили янгилаган логотипни ўзгартирмоқчи

Янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган "Қўқон-1912" жамоаси ўз имижини ўзгартираётгани, келаётган мавсумда "JAKO" либосларида майдонга тушадиган бўлганлигини маълум қилган эдик.

Энди эса кўплаб мухлисларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда жамоа ўз логотипини ҳам ўзгартиришга қарор қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, янги логотип қандай бўлиши кенг жамоатчилик орасида танлов асосида белгиланади. Қўқонликлар ҳозирги логотипни 2017 йили 28 февраль куни ўзгартирганди.

photo_2020-01-06_16-08-16

Аввалроқ водийнинг яна бир жамоаси "Нефтчи" 16 кун ичида икки бор логотипини алмаштирганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!