"Қўқон-1912"нинг режаси қандай? Жамоа кўригидаги япониялик легионернинг тақдирига ойдинлик киритилди

Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “Қўқон-1912” бугундан навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини бошлади. Жамоа аъзолари Тошкент шаҳрида йиғилиб дастлабки машғулотларни ўтказишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Таркибга миллий ва олимпия терма жамоалари йиғинидан қайтган Мурод Холмуҳаммедов ҳамда Асадбек Собиржонов қўшилишди. Яна бир терма жамоага чақирилган футболчи Ойбек Рустамов эса миллий терма йиғини вақтида кичик жароҳат олганлиги боис машғулотларда иштирок этмаяпти.

Жамоа мураббийлари кўрикда бўлиб турган япониялик футболчи Татсуро Нагаматсу бу сафарги йиғинга таклиф қилинмади. “Шунқорлар”нинг Тошкентдаги машғулотлари 27 февралга қадар давом этади. Йиғин давомида Суперлига жамоаларидан бири билан назорат учрашуви ўтказиш режага киритилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!