"Қўқон-1912"нинг Тожикистондаги йиғини якунланди

"Қўқон-1912"нинг Тожикистондаги йиғини якунланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

"Қўқон-1912" жамоасининг Тожикистондаги бир ҳафталик давом этган йиғини якунлади. Клуб йиғин давомида "Хўжанд"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва "Динамо" билан 0:0 ҳисобидаги дуранг натижасини қайд этди.

Бугун Мухсинжон Низомиддинов шогирдлари Тошкентга қайтади ва эртага Ўзбекистоннинг энг номдор ва совриндори жамоаси "Пахтакор"га қарши назорат учрашувида майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!