Қўқонда катта футбол турнири старт олди
Ўзбек футболи ҳақида гап кетар экан, даставвал барчанинг ёдига Қўқон шаҳри келади, чунки Қўқон ўзбек футболининг ватани ҳисобланади. Қўқон шаҳрида ўзбек футболининг ривожи учун ўзларининг умрларини бағишлаган инсонлар жудаям кўпчиликни ташкил қилади.
Ўзбекистон футбол ассоциациясининг расмий сайти тарқатган хабарга кўра шу кунларда Қўқон шаҳрида ўзбек футболига тамал тошини қўйган, Қўқон шаҳрида "миллионлар ўйини"нинг ривожи учун катта ҳажмдаги ишларни бажарган футбол фидоийлари хотарасига бағишланган “Қўқон – ўзбек футболининг ватани” деб номланган турнир бўлиб ўтмоқда.
Турнирда фахрий ҳамда ҳаваскор футболчилар иштирок этишмоқда. Республикамиздаги энг чиройли спорт мажмуаларидан бири бўлган “Аҳмадхон” спорт мажмуасида бўлиб ўтаётган турнирда жами 16та жамоа 4 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этишмоқда.
“А” гуруҳи
1. Азизтепа
2.Локомотив
3. Спартак
4.Прогресс
“Б” гуруҳи
1. Авғонбоғ
2. Шаҳар
3. Шайхон
4. Ислом Нурматов
“С” гуруҳи
1. 18-мактаб
2. Кимёгар
3. Фахрийлар-2
4. 1980
“В” гуруҳи
1. 40 йиллик
2.Фахрийлар-1
3.Академик лицей
4. Версус
Турнир кеча 23 апрель куни старт олди. Эртага мусобақанинг гуруҳ босқич ўйинлари якунига етади. 26 апрель куни чорак финал ўйинлари бўлиб ўтса, 27 апрелда ярим финал баҳсларини ўтказиш режалаштирилган. Турнирнинг 3-ўрини учун ўйин ҳамда финал баҳси 28 апрель куни бўлиб ўтади.
Шу ўринда Қўқондаги турнир ташкилий жиҳатдан профессионал даражада ўтаётганини, учрашувларни республикамизнинг тажрибали ҳакамлари бошқариб боришаётганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Фикрлар