Қўшнилар футболни биздан ўрганмоқчи!

TIGGO 2 PRO

Спорт оламида Ўзбекистон ва Қозоғистон спортчиларининг ўзаро рақобати доимо мухлису мутахассислар, спорт жамоатчилиги вакилларини ўзига жалб этиб келган. Кейинги пайтда Марказий Осиё давлатларида спортда сезиларли ўсишлар кўзга ташланмоқда.

Айрим спорт турлари бўйича Ўзбекистон минтақада етакчига айланди. Хусусан, ўзбек боксчилари нафақат ўз ҳудудида балки бутун жаҳон миқёсида энг юқори чўққига кўтарилган.

Марказий Осиё мамлакатлари орасида ўзбек футболи пешқадамга айланди. Қозоғистон футболи вакиллари ҳамюртларимизнинг халқаро майдондаги муваффақиятларини инобатга олиб, “миллионлар ўйини”ни ривожлантиришда Ўзбекистон тутган йўлни танлаш кераклигини таъкидлашмоқда.

- Ўзбекистон жаҳон чемпионатига чиқишига бир қадам қолди. Эронда мезбонлар билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган қўшниларимиз очколари сонини 17 тага етказди, таъқибчилардан Қатар етолмайдиган даражага кўтарилди ва Бирлашган Араб Амирликларини тўрт баллга  орта қолдирмоқда.  

Жаҳон чемпионати йўлланмасини расмийлаштириш учун Ўзбекистон терма жамоасига битта ғалаба ёки июнда бўладиган тўқнашувда БААга ютқамаслик кифоя қилади.

Қозоғистон терма жамоаси ўзбеклар билан ўзаро етти маротаба беллашув, бир бор зафар қучган. Ўша ҳам 30 йил аввал рўй берган. Учтадан учрашувда дуранг ва рақиблар ғалабаси қайд этилган. Тўплар нисбати 4:10 ўзбеклар фойдасига.

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси 2010 йили Осиё чемпионати финалида ўйнади ва икки йилдан кейин бу турнирда ғолиб чиқди.

20 ёшгача бўлган футболчилар Ўзбекистон номидан тўрт бор жаҳон чемпионатида қатнашди. Қозоғистон ёшлар ўртасидаги мундиалда бир бор – 1999 йили иштирок этган.

Ўзбекистонда футболни ривожлантириш борасида қилинган ишлар амалада самара бермоқда, - деб ёзди sportarena.kz сайти.

Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи вазифасини бажараётган Али Алиев ўз шогирдларининг Лихтенштейнга қарши ўйинига муносабат билдириб, қўшни давлатларт футболига ҳам баҳо берди.

- Ғалаба қозондик, лекин нега ўйин икки хил таассурот қолдирди? Қўшниларимиз – Қирғизистон ва Ўзбекистон жиддий натижалар кўрсатаётган паллада терма жамоамиз биринчи бўлимда бирор марта дарвозага зарба бера олмади.

Қирғизистон Қатарни мағлубиятга учратди, Ўзбекистон эса, жаҳон чемпионатига чиқишга жуда яқин турибди, - деди Қозоғистон терма жамоасини бошқараётган Али Алиев.

Қозоғистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Максим Жалмагамбетов ҳам ўзбекистонлик футболчилар ҳақида илиқ фикр билдирди.

- Ўзбек футболчиларининг муваффақиятларини ижобий баҳолайман. Уларнинг Эронга қарши учрашувини тўлиқ томоша қилдим. Мана бу Марказий Осиё мамлакатлари ўрнак оладиган кўрсаткич.

Чунки бу ҳолат қўшнилар охирги 20 йил ичида футболни риовжлантириш учун нималар қилганини рўёбча чиқармоқда. Шу боис, уларнинг жаҳон чемпионатига чиқиши мантиқан тўғри бўлади. Мен улардаги футбол академиялари, терма жамоа институти қандай ишлаётганини биламан.

Бу муваффақиятларга меҳнат орқали эришиляпти, бир марталик тасодиф эмас. Бунгача ҳеч ким тасодифан бу даражага чиқмаган. Ҳаммаси бирдан бўлмайди, аксинча, вақт керак, - деди Максим Жалмагамбетов.

Ўзбекистон жаҳон чемпионати минтақавий саралаш турнири учинчи босқичинг сўнгги икки ўйини июнь ойида сафарда БАА ва Тошкентда Қатар футболчиларига қарши ўтказади.

Ҳусанов ва Ўзбекистон ўйини Англияда қандай баҳоланди?

Энди бу жойда Ҳусанов ўйнайди, сен “Реал”га кетавер!

“Манчестер Сити”: Улар Ҳусановни кузатгани келишяпти!

Шомуродовни Римга қайтишига уни сюрприз кутиб турибди!

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Rest Lover
26/03/2025 19:58
У́рганайлик, у́ргатайлик, Марказий Осиёда футбол кучайсин. Биз бундан факат хурсанд бу́ламиз. Козогистонга хам омад тилаймиз!
&
Спарк
28/03/2025 14:17
ФУТБОЛ БУЛГУНЧА КУП МАКТАНИБ КУЙЯПМИЗ
&
Адхамжон Низомов
27/03/2025 14:42
Козок футболи биздан зур эмас.чемпионат савияси бизникидан паст.1 ёки 2 та футбол майдонини хисобламаса колганлари дабдала.Козокда уйнаган ва уйнаетган футболчиларимиз интерьвюларида айтиб утишган.козок футболи мутасадилар хам айтиб утишяпти бу хакда.
Baxil Alihuja
27/03/2025 05:45
1-2 тасодиф билан кушниларимиздан олдиндамиз дейиш нотугри.
бизни урганадиганимиз хам бор.
козокистон клублари бизникидан зуррок.
ташкилий ишлар ва менежментда хам коламиз.
клубларни ва сохани молиялаштириш борасида хам коламиз!
факат футболдаги коррупцияда бемалол ютамиз!
Baxil Alihuja
27/03/2025 05:40
ол-а...
&
Fah
27/03/2025 00:19
Ургатмаймиз!!!