Қўшниларимизни аяб ўтирмаган Холанддан қойилмақом кўрсаткич
Эрлинг Холанд Норвегия терма жамоаси сафида ўртача ҳар бир ўйинда гол урмоқда.
Кеча бўлиб ўтган Миллатлар лигаси доирасидаги Қозоғистонга қарши беллашувда футболчи хет-трик муаллифига айланди.
Эрлинг 2019 йилдан буён Норвегия сафида тўп тепиб келади ва аллақачон терма тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб олган. Бу вақт ичида у 39 беллашувда майдонга тушиб, 38 та гол урган.
Холанд 2024 йил Норвегия либосида 10 ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урган.
Фикрлар