
Қосимовнинг хизматидан фойдалана олмайдиган АГМКнинг "Бунёдкор"га қарши статистикаси қандай?
Тошкент бугун ажойиб футбол томошасига мезбонлик қилади. АГМК Суперлиганинг 22-турида «Бунёдкор» жамоаси билан ўзаро тўқнаш келади.
Бўлажак ўйин чемпионат доирасида мазкур қарама-қаршилик тарихидаги 30-ўйинга айланади.
АГМК «Бунёдкор»га қарши учрашувларда 6 маротаба ғалаба қозонган. «Бунёдкор» эса 16 бор ютуққа эришган ва қолган 7 баҳсда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати «қалдирғочлар» фойдасида: 30-46.
Миржамол Қосимов дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборади.
АГМК матбуот хизмати.
Фикрлар