Қозоғистон чемпионати. "Тобол" сафарда "Қайрат"ни мағлуб этди. Сергеевдан дубль (видео)
Қозоғистон Премьер лигаси 18-тури доирасидаги "Қайрат" - "Тобол" учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва голларга бой бўлган беллашувда костанайликлар сафардан 3 очко билан ортга қайтди. Учрашув меҳмонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Эътиборли томони шундаки, "Тобол" сафида ҳаракат қиладиган легионеримиз Игорь Сергеев баҳсни тўлиқ ўтказди ва дубль муаллифига айланди. Терма жамоамиз аъзоси ўйиннинг 26-дақиқасида рақиб ҳимоячиларининг қўпол хатосидан кейин ҳисобни очган бўлса, 77-дақиқада эса ўзининг иккинчи голини нишонлади.
Шу тариқа, Милан Миланович шогирдлари 18-турдан кейин 32 очко тўплаб, турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. "Қайрат" эса 27 очко билан 5-поғонани банд этган.
"Қайрат" – "Тобол" – 2:3
Голлар: Артур Шушеначев 53, Гулжигит Алиқулов 90 (пенальти) – Игорь Сергеев 26, 77, Айбар Жаксиликов 42
Фикрлар