Қозоғистон чемпионатида ҳаракат қилаётган легионеримиз Ўзбекистон термасидан чақирув олди (фото)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойида Сиан (Хитой Халқ Республикаси) шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади. Сречко Катанес бошқарувидаги жамоамиз йиғин доирасида 13-октябрь куни Вьетнам, 16-октябрь куни эса Хитой миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Қозоғистоннинг "Орадабаси" клубида ҳаракат қилаётган легионеримиз Бобир Абдихолиқов ушбу беллашувлар учун терма жамоадан чақирув олди. Бу ҳақда унинг клуби матбуот хизмати хабар берди. 

Эслатиб ўтамиз, Абдихолиқов АҚШдаги йиғинда Мексика терма жамоаси дарвозасини ишғол қилган эди.

photo_2023-10-04_21-57-38

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!