Қозоғистон чемпионатида қирғиз клуби ҳам иштирок этиши мумкин
Хоккей бўйича Қозоғистон очиқ чемпионатининг навбатдаги иштирокчиси Бишкек шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи жамоа бўлиши мумкин. Sports.kz тарқатган хабарга кўра, март ойида Қирғизистон вакиллари илгари қозоқ клубида ишлаган мутахассислардан бири билан музокара ўтказишган.
Томонлар Қозоғистон очиқ чемпионатида иштирок этувчи, Қирғизистондаги биринчи профессионал хоккей клубини ташкил қилиш масаласини муҳокама қилишган, аммо коронавирус пандемияси боис мазкур жараён ҳозирча тўхтаб қолган.
Қайд этиш жоиз, 2009 йилда туғилган хоккейчилардан иборат Қозоғистон ўсмирлар чемпионатида Бишкекнинг "Алга" жамоаси иштирок этиб келади. Қирғизистон Халқаро муз устида хоккей федерацияси (IIHF)га 2011 йилда аъзо бўлган. Миллий терма жамоа тўртинчи дивизионда фаолият олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Қозоғистон очиқ чемпионатида Тошкентнинг "Ҳумо-2" жамоаси ҳам иштирок этди. Тез орада эса ушбу лигада БААнинг "Ал Айн" клуби ҳам пайдо бўлиши кутилмоқда.
Фикрлар