Қозоғистон Кубоги гуруҳ босқичида қатнашадиган жамоалар аниқ бўлди, "Ҳумо"нинг рақиблари кимлар?

TIGGO 2 PRO

Тошкентнинг "Ҳумо" ҳоккей клуби Қозоғистон Кубогида иштирок этиши ҳақида хабар бергандик.

Турнирда ўтган мавсум рейтингда яхши кўрсаткич қайд этган 13 жамоа 3 гуруҳга бўлинган ҳолда баҳс олиб боради. Квартетлар қуйидагича кўриниш олган:

"А" гуруҳи: "Темиртау", "Ҳумо", "Кулагер", "Актобе", "Сарқайра". Ўйинлар Қарағанда шаҳрида ўтказилади.

"Б" гуруҳи: "Олмаота", "Горняк", "Торпедо", "Арлан". Беллашувларга жанубий пойтахт мезбонлик қилади.

"С" гуруҳи: "Иртиш", "Снежные Барсы", "Номад", "Бейбарыс" жамоалари ўртасидаги баҳслар Астанада бўлиб ўтади.

Учрашувлар 24-28 август санасига белгиланган. Кубокнинг иккинчи босқичи 31 август - 1 сентябрь оралиғида бўлиб ўтиши режалаштирилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!