Қозоғистонда гол урган ҳужумчини “Манчестер Юнайтед” олади
2024 йилги Европа чемпионати саралаш турнирининг дастлабки икки тури янги юлдузни кашф қилиб берди.
Дания терма жамоаси ҳужумчиси Расмус Хёйлунн биринчи учрашувда Финляндия дарвозасини уч маротаба ишғол қилиб, хет-трик қайд этган эди. Истеъдодли футболчи тўпурарлик маҳоратини куни кеча Қозоғистон миллий терма жамоаси майдондаги баҳсда яна бир бор намойиш қилиб, бу гал дубль қайд этди.
Бу натижалар Расмус Хёйлуннга гранд клубларнинг эътиборини қаратди. “Интер” ортидан “Манчестер Юнайтед” 20 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга киришди.
Расмус “Копенгаген” тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўз юртидан ташқари, Австриянинг “Штурм” жамоасида ҳам тўп тепган.
Хёлунн ўтган йили ёзда “Аталанта” сафига кўчиб ўтди ва кучли бешлик чемпионатларидаги илк мавсумида ҳозиргача еттита тўп киритишга улгурди.
Фикрлар