Қозоғистонда медалларимиз кўп бўлди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида таэквондонинг ВТ йўналиши бўйича “Almaty open - 2023” чемпионати ўтказилди.

Ушбу мусобақада дунёнинг турли мамлакатиларидан келган спортчилар болалар ва катталар ўртасидаги  беллашувларда ғолиблик учун куч синашди.

Нуфузли турнирда юртимиз шарафини “Торнадо” клубида таэквондо сирларини ўрганаётган жами 11 нафар спортчи ҳимоя қилди. Уларни халқаро мусобақага Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Фахриддин Умаров, ёш бўлишига қарамай, мураббийлик ишида катта тажриба тўплаган Аҳрор Асроров ва қизлар мураббийи Ирода Усарова тайёрлади.

93c14a5461a563e45c8e3d4f7d0bbe92

Қозоғистондаги мусобақа таэквондочиларимиз учун муваффақиятли ўтди. Кескин ва муросасиз беллашувларида қуйидаги спортчиларимиз ўз ёш тоифасида барча рақибларини ортда қолдириб олтин медалга сазовор бўлди.

Болалар ўртасидаги беллашувлар ғолиблари:

Мирзажонов Али

Халилхўжаев Имронбек

Халилхўжаева Зарнигор

Иброҳимов Сарвар

Дониёржонов Собиржон

Бахтиёров Шаҳриёр

Кадетлар ўртасидаги баҳслар чемпионлари:

Исроилов Амирбек

Нуралбеков Умарбек

Ўсмирлар ўртасидаги мусобақа ғолиби:

Алихўжаев Асрорхўжа

Катталар ўртасидаги беллашувлар чемпионлари:

Пак Роман

Эркабаева Озода

Шунингдек, “Almaty open - 2023” турнири доирасида ўтказилган катталар ўртасида пумсэ – жисмоний машқлар бажариш бўйича жуфтлик беллашувларида Пак Роман ва Эркабаева Озода энг юқори кўрсаткич билан мусобақада зафар қучди.

IMG_20230515_225250_965

- Мусобақа жамоамиз спортчилари учун муваффақиятли ўтди. Шогирдларимиз, иқтидор, салоҳият, маҳорат бобида ҳеч бир рақибдан қолишмаслигини амалда исботлади. Турнирга пухта тайёргарлик кўргандик. Меҳнатларимиз ўз самарасини берди.

Таъкидлаш жоизки, хорижий турнирлар спортчиларимиз учун маҳорат мактаби вазифасини ўтайди. Бундан ташқари, чет элга чиққан ёш спортчиларимизда ватан туйғуси кучаяди, улар ўзлари туғилиб ўсган юртни янада қаттиқроқ қадрлайдилар, ота-оналарига нисбатан соғинч туйғусини ҳис қиладилар. Бу каби омиллар уларнинг тарбияси ва дунёқарашига ижобий таъсир қилади. Мақсадимиз ҳам ёшларни ҳар томонлама баркамол, халқимиз корига ярайдиган авлод қилиб тарбиялашдир, - деди тажрибали мураббийлардан Аҳрор Асроров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!