Қозоғистонлик жангчи UFC'да чемпион бўлиши мумкин

  • 10 июль, 22:02
  • 0
  • MMA

Ярим ўрта вазн тоифасидаги (77 кг гача) россиялик жангчи Муслим Салихов қозоғистонлик Шавкат Раҳмоновнинг UFC’даги истиқболи ҳақида гапирди.

“Раҳмоновнинг чемпионлик учун имкониятлари борми? Жуда баланд. У ёш ва ўз мақсадига эга. Менимча, унинг бу борадаги имкониятлар яхши”, - деди Салихов MMA.Metaratings.ru сайтига берган интервьюсида.

Шавкат Раҳмонов 29 ёшда. Қозоғистонлик жангчи UFC’даги дебютини 2020 йилда ўтказган. У дунёнинг энг нуфузли промоушенида жами олтита ғалабага эришган (барчаси муддатидан олдин) ва биронта ҳам жангда мағлуб бўлмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!