Қозоғистонлик журналист дзюдо ҳамда бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги имкониятларига баҳо берди
Хабарингиз бор, 6-13 октябрь кунлари пойтахтимиз дзюдо бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Шунингдек, 2023 йил бокс бўйича жаҳон чемпионати ҳам Тошкентда ташкил этилади.
Биз ушбу чемпионатларда кучли учликдан қайси мамлакат вакиллари ўрин олиши борасидаги саволлар билан қозоғистонлик журналист, Qazsport телеканали шарҳловчиси Аян Толагенга мурожаат қилдик.
- Ўйлайманки, дзюдо ҳамда бокс бўйича жаҳон чемпионати Ўзбекистонда юқори савияда ташкил этилади. Дзюдо бўйича барибир умумжамоа ҳисобида Япония 1-ўринни қўлга киритса керак. Кучли учликдан Грузия, Франция ёки Ўзбекистон терма жамоасини ҳам кўрсак, ажаб эмас.
Бокс эса алоҳида мавзу, бутунжаҳон Ўзбекистон ҳамда қозоғистонлик боксчиларнинг жангларидан баҳраманд бўлади.Ушбу икки терма жамоа жаҳон чемпионатининг асосий ньюсмейкерларига айланади. 1-ўринни Ўзбекистон ёки Қозоғистон банд этади. Қолган ўринларга Куба ва АҚШ даъвогарлик қилади.Албатта, бу менинг шахсий фикрим!
Фикрлар