Қозоғистонлик собиқ футболчи: “Ўзбекистон Жаҳон чемпионати саралашида Бельгия ва Уэльсга қарши ўйнаганми?”

  • 20 ноябрь, 15:00
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Қозоғистон терма жамоасининг собиқ футболчиси Булат Есмағамбетов “Фергана” сайтига берган интервьюсида қозоқ ва ўзбек футболи ўртасидаги таққослаш масалалари ҳақида фикр билдирди.

Tecno

"Нимани аниқ таққослашни истасангиз, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида кўпроқ учрашувлар ташкил қилишни хоҳлардим, ким ва қайси даражада эканини тушуниш осон бўлади. Ҳозир кўпчилик Қозоғистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ҳамда мамлакатларимиз клублари ўртасида солиштиришлар олиб боряпти.

Ҳа, ўзбеклар Жаҳон чемпионатига чиқди, биз эса чиқмадик. Лекин менимча, бизнинг терма жамоамиз ўзбек жамоасидан заиф эмас. Уларда Бельгия ёки Уэльс каби рақиблар бўлганми? Япония, Австралия ва Жанубий Корея бошқа саралаш гуруҳларида ўйнаган.

Клуб мусобақаларига келсак, Европа кубокларини Осиё турнирлари билан солиштириб бўлмайди. УЕФА — бу элита, биз унга қарши рақобат қиламиз ва кўпинча бунга муносиб қиламиз. Бизнинг мухлислар "Интер", "Реал", "Арсенал"ни кўришади, қозоқ футболчилари эса уларга қарши майдонга тушиб, ёмон ўйнамайдилар. Ҳар бир жамоанинг ривожланиш йўли бор ва таққослаш учун энг яхши йўл — бир-биримизга қарши ўйнаш", — деди Есмағамбетов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Rustam Ro‘ziyev
20/11/2025 16:24
Сасимасдан яхши ният қил, Қозоқ термасиям ЖЧга чиқсин. Намунча ичинг қора бўлмаса?