Қозоғистонни ютолмасак, жаҳон чемпионатида қиладиган ишимиз йўқ!

  • 16 ноябрь, 15:12
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

2026 йилги жаҳон чемпионатининг Европа минтақаси саралаш турнири доирасида ўтказилган учрашувда Қозоғистон терма жамоаси ўз майдонида Бельгиядан очко тортиб олди.

Tecno

“J” гуруҳининг тўққизинчи туридан ўрин олган баҳсда Дастан Сатпаев 9-дақиқадаёқ ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошида Ханс Ванакен мезбонлар дарвозасини ишғол қилиб, гуруҳ пешқадамини сенсацион мағлубиятдан қутқариб қолди.

Учрашувдан кейин “Манчестер Сити” ҳужумкор футболчиси Жереми  Доку Бельгия терма жамоаси ўйинини танқид қилди.

- Бу ўйинда омадимиз келдими? Балки шундайдир. Бу гал ҳам аввал Шимолий Македония билан учрашувда бўлган вазият такрорланди. Ҳамма гап самарасиз ҳаракатларда.

Қозоғистонни юта олмадик ва бундан умуман мамнун эмасмиз. Терма жамоамиз жуда кўп очко йўқотиб бўлди, чунки айрим учрашувларда яхши ўйнай олмадик. Ҳаммамиз, мураббий, менинг ўзим ва қолганлар ҳам яхшироқ ишлашимиз керак.

Кевин де Брюйне ва Ромелу Лукакунинг йўқлиги ҳақида нима дейиш мумкин? Улардан ташқари Тибо Куртуа ҳам бўлмади. Агар бу ўйинчиларсиз Қозоғистонни енга олмас эканмиз, жаҳон чемпионатида қиладиган ишимиз йўқ, - деди Жереми Доку.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!