Қозоқ футболчиси “Андижон”ни унутмайди!

  • 29 январь, 10:22
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Қозоғистон ёшлар терма жамоаси футболчиси Абинур Нуримбет ўтган йилнинг иккинчи ярмини “Андижон”да ўтказиб, фаолиятидаги илк соврин – Ўзбекистон кубогини қўлга киритди.

Истеъдодли ўйинчи янги мавсумда ўз юртида ўйнаб, Қозоғистон миллий терма жамоасига киришга уриниб кўради. Нуримбет Ўзбекистонда унутилмас онларни бошидан ўтказганини айтиб берди.

- “Андижон” ўз тарихида илк бор Ўзбекистон кубогини қўлга киритди. Шунинг учун ҳам бутун шаҳар бу муваффақиятни кенг нишонлади. Байрам уюштирилди, мухлислар билан учрашдик. Ёқимли ҳиссиётлар оғушида бўлдик.

Тўғриси, “Андижон” сафида соврин ютишни тасаввур ҳам қила олмасдим, чунки олий мақсадим жамоа асосий таркибига кириб, мунтазам ўйин амалиётига бўлиш эди. Лекин ажойиб туйғуни бошимдан ўтказдим, 19 ёшимдаёқ илк совринимга эга бўлдим, - деди Абинур Нуримбет.

Абинур “Тараз” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 18 ёшида Беларусга йўл олиб, “Энергетик-БГУ” ва “Гомель” каби клубларда ўйнаб келган. Нуримбет 2024 йилнинг ёзида “Андижон” сафига қўшилди. Андижонликлар сафида жами олтита учрашувда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!