Қудратилло Абдуқаҳҳоров АҚШга етиб бора олмаса, Липинецнинг "Б" режаси қандай бўлади?
Қудратилло Абдуқаҳҳоров 10 октябрь куни АҚШнинг Анкасвилл штатида IBFнинг муваққат чемпионлик камари учун россиялик Сергей Липинецга қарши рингга кўтарилиши лозим.
Бироқ, Абдуқаҳҳоровда виза муаммоси юзага келмоқда. Агар, жанг кечасига қадар бу муаммо ҳал бўлмаса ва ҳамюртимиз океан ортига етиб бора олмаса, унда россиялик чармқўлқоп устаси бошқа рақиб билан тўқнаш келади. Лекин жанг юқорида таъкидлаб ўтилган титул учун бўлмайди. Бунинг учун Липинец фақатгина Абдуқаҳҳоров билан жанг қилиши керак.
Хуллас, юртдошимизнинг ўрнини тўлдириш учун Кустио Клайтон ва Крис ван Хердеен номзодлари кўзда тутилмоқда. Боксчимиз виза масаласини ҳал қилишга улгурмаса, Липинец юқоридаги икки боксчидан бири билан жанг қилади.
Воқелар ривожи қандай кўриниш олади, буни тез орада билиб оламиз.
Фикрлар