Қудратилло Абдуқаҳҳоров ва Сергей Липинец жангдан аввал неча марта "CОВИД-19" синовларидан ўтади?
Биринчи ярим ўрта вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони Сергей Липинец (16-1-12 КО) IBF муваққат чемпионлик камари учун Қудратилло Aбдуқаҳҳоров (17-0, 9 КО) билан жангдан олдин 8 маротаба "CОВИД-19" синовларидан ўтиши маълум бўлди.
“Синовлар жангдан бир ой аввал бошланади. Ҳафтада иккитаси бўлади", - деди боксчининг менежери Aлекс Вайсфельд.
Шунингдек, Вайсфельд Липинец аллақачон AҚШда эканлигини қўшимча қилди.
31 ёшли россиялик Липинец ва 26 ёшли ҳамюртимиз ўртасидаги жанг 26 сентябрь куни AҚШда бўлиб ўтади.
Манба: TACC
Фикрлар