Қудратилло Абдуқаҳҳоров ва Сергей Липинец жангининг расмий постери тақдим этилди (Фото)
Профессионал боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров (17-0,9 КО) 24 октябрь куни россиялик Сергей Липинецга (16-1,12 КО) қарши IBF муваққат чемпионлик камари учун жанг қилади. Аслида, 10 октябрь куни ўтказилиши керак бўлган мазкур тўқнашув, ҳамюртимиз дуч келган виза муаммоси билан ортга сурилганди.
Куни кеча, юртдошимиз Истанбул орқали Малайзияга учиб кетди ва шу кунларда виза масаласи ҳам ҳал бўлиши кутилмоқда. Ташкилотчилар эса, ҳамюртимиз ва россиялик чармқўлқоп устасининг жангига оид расмий постерни ҳам эълон қилди.
Маълумот учун, Абдуқаҳҳоров ва Липинец тўқнашуви АҚШнинг Коннектикут штати Анкасвилл шаҳрида ташкил қилинади.
Фикрлар