Қудратилло Абдуқаҳҳоров ва Сергей Липинецнинг жанг санаси маълум бўлди

Хабар бериб ўтганимиздек, профессионал боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров (17-0,9 КО) 10 октябрь куни россиялик Сергей Липинецга (16-1,12 КО) қарши IBF муваққат камари учун жанг қилиши керак эди. Бироқ виза муаммоси туфайли ҳамюртимиз АҚШга ўз вақтида етиб бора олмайдиган бўлди. Шунинг учун, нафақат юртдошимиз ва россиялик боксчининг тўқнашуви, балки барча кард 24 октябрга кўчирилди. Бу ҳақида ESPN мухбири Стив Ким хабар бермоқда.

Аввалроқ, Липинец 10 октябрь куни Абдуқаҳҳоров ўрнига африкалик Крис Ван Хеерденга (28-2-1,12 КО) қарши рингга кўтарилиши борасида маълум қилинганди. Бироқ жанг муддати бор йўғи икки ҳафтага қолдирилгани муносабати билан бу тўқнашув амалга ошмади. 

Ҳамюртимиз ва россиялик чармқўлқоп устаси ўртасидаги жанг АҚШнинг Коннектикут штати Анкасвилл шаҳрида ташкил қилинади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)