Қудратилло Абдуқаҳҳоровни жиддий рақиб кутмоқда
Ads

Профессионал рингда мағлубият нималигини билмай келаётган Қудратилло Абдуқаҳҳаров навбатдаги жангини Малайзияда ўтказади.

Селангор шаҳрида бўладиган ушбу жанг 12 раунд этиб белгиланган. Мазкур тўқнашувда ҳамюртимизга венгриялик тажрибали чарм қўлқоп устаси Лацло Тоз рақиблик қилади.

Бу боксчи профессионал рингда жами 29 та жанг ўтказиб, шулардан 25 тасини ғалаба (17 нокаут) қозонган бўлса, 1 марта дуранг қайд этган.