Қувайт U-23 бош мураббийи: "Биз атиги 10 кун олдин мусобақага тайёргарликни бошладик"
Қувайт U-23 ҳамда Иордания U-23 терма жамоалари ўртасидаги беллашувда номинал меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Қувайт олимпия терма жамоаси бош мураббийи Абдулазиз Ҳамада беллашувдан кейин қисқача ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ҳеч ким мағлубиятни қабул қила олмайди. Биз ҳаммамиз ғалаба қозонишни истаймиз. Афсуски, ҳар доим ҳам бундай бўлавермайди.
Иордания анчадан бери бу мусобақага тайёргарлик кўриб келаётганди. Биз эса атиги 10 кун олдин бошладик. Мен вазиятга ҳаққоний қарайман ва бу натижаларга таъсир кўрсатиши аниқ эканини айтиб ўтмоқчиман.
Учрашув қийин бўлди. Биз 3 кун ичида 2 кучли рақибга қарши саф тортдик. Мен Иорданиядан 1 очко олишга ҳақли эдик, деб ҳисоблайман. Гол ўтказиб юборганимиз аламли бўлди.
Ҳа, Қувайт расман кейинги босқичга чиқа олмайдиган бўлди. Бунинг сабабларини йигитлар билан ўрганиб чиқамиз", - деди мутахассис.
Фикрлар