Қувайтга гол урган Эркинов ўйиндан сўнг нималар деди?

  • 9 октябрь, 23:43
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон терма жамоаси халқаро ўртоқлик ўйинида Қувайтни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Беллашувдан сўнг Ҳожимат Эркинов учрашув ва янги мураббий ҳақида фикрларини билдирди.

Tecno

— Янги мураббийга мослашиш ҳақида:
"Ассалому алайкум, ҳаммага! Бутун халқимизни ғалаба билан табриклайман. Қувайтга қарши ўйинни яхши бошладик ва тезкор гол уришга муваффақ бўлдик. Ушбу учрашув тўлиқ назоратимиз остида ўтди. Каннаваро услубига тезроқ мослашиб кетамиз деган умиддаман."

— Каннаваро билан Кападзе услуби фарқи ҳақида:
"Дейарли услуби бир хил икки мутахассиснинг. Аммо ҳозирги мураббий кўпроқ ҳужумкор ўйинни талаб қилмоқда."

— Имкониятларни голга айлантира олмаслик ҳақида:
"Баҳс давомида кўплаб хавфли вазиятлар бўлди. Аммо улардан гол ура олмадик. Бунинг асосий сабаби — насиб қилмаганлиги. Лекин ҳар доим кўпроқ гол уришга ҳаракат қиламиз. Асосийси — ғалаба қозондик. Бу бизни қониқтиради."

— Уругвайга қарши ўйин ҳақида:
"Уругвай каби кучли терма жамоалар билан ўйнаб, биринчи навбатда Жаҳон чемпионати олдидан яхши тайёргарлик вазифасини ўтаймиз. Шунингдек, ўз кучимизни ҳам билиб оламиз. Мундиалгача кўпроқ кучли жамоалар билан ўйнасак, мусобақага яхши тайёргарлик кўрамиз."

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!