Қуйи дивизиондан А Серияга чиққан клуб Дибала ва Икардини ўз сафига қўшиб олмоқчи
Қуйи дивизиондан А Серияга йўлланмани қўлга киритган "Монца" жамоаси ўз олдига катта мақсадлар қўйган. Жамоа янги мавсум олдидан катта трансферларни амалга оширмоқчи.
"Монца"нинг эгаси "Милан"нинг собиқ президенти Силвио Берлускони ҳисобланади. Берлускони жамоага катта сармоя киритишдан қўрқмаяпти.
Хабарларга кўра, ПСЖ вакили Мауро Икарди, эркин агентга айланган Пауло Дибала ва "Барселона" ҳимоячиси Оскар Мингеса ломбардияликлар нишони остида бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, "Монца" аллақачон "Интер"дан Андреа Раноккия, "Кальяри"дан Алессио Краньо ва Андреа Карбонини сотиб олган.
Фикрлар