Рабьо Европа грандларининг таклифларини кўриб чиқмоқда

ПСЖ ярим ҳимоячиси Адриан Рабьо яқин келажакда жамоасини ўзгартирмоқчи. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 23 ёшли франциялик футболчи "Барселона", "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" каби жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмоқда. Бироқ, жорий мавсум якунида шартномаси ниҳоясига етадиган Рабьода ПСЖ билан ушбу келишувни узайтириш варианти ҳам мавжуд.

Маълумот учун, Рабьо жорий мавсум ПСЖ сафида жами 5та ўйинда иштирок этган ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришган.