Рабьонинг агенти АПЛнинг 2 та клуби билан музокаралар ўтказмоқда
Ads

ПСЖ билан шартномаси якунланиб эркин агентга айланиш арафасида турган ярим ҳимоячи Адриан Рабьо катта эҳтимол билан фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

Telefoot нашри тарқатган хабарга кўра франциялик футболчининг агенти айни дамда премьер-лиганинг икки клуби - "Манчестер Юнайтед" ва "Эвертон" билан музокаралар ўтказмлқда.

Эслатиб ўтамиз, Рабьо ПСЖ билан амалдаги шартномасини узайтирмагани боис клуб раҳбарияти жазо сифатида 2018 йилнинг декабридан буён уни майдонга туширмади.