Рабьонинг нархи қанча?

“Ювентус” ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо катта эҳтимол билан ёзда жамоани тарк этади.

Get French Football News нашрининг ёзишича, туринликлар раҳбарияти 25 ёшли французни 35 миллион еврога баҳоламоқда. Унга эса «Арсенал», «Манчестер Юнайтед» ва «Эвертон»дан таклифлар бор. Аммо, Рабьо улар орасида “ирисчилар”нинг таклифини маъқул кўрмоқда. Боиси, у ерда ПСЖдаги собиқ устози Карло Анчелотти фаолият олиб боряпти.

Рабьо жорий мавсум А Серияда 17 та ўйинда майдонга тушди. Унинг “Юве” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!