"Ювентус"да нон тополмаган Рабьони собиқ устози Англияга чорламоқда

"Ювентус"да ўз ўрнини тополмаган ярим ҳимоячи Адриен Рабьо фаолиятини Англия клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 23  ёшли француз футболчисини "Эвертон"га чорлашмоқда. Унинг ўзи ҳам ПСЖдаги собиқ устози Карло Анчелотти қўл остида тўп суришга тайёр. Эътиборлиси, италиялик мутахассиснинг шахсан ўзи раҳбариятдан Рабьони сотиб олишни сўраган.

Рабьо “Ювентус” сафига бундан бир йил муқаддам эркин агент сифатида ПСЖдан кўчиб ўтган эди. Унинг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!