Радамель Фалькао Хитойдан бўлган таклифни рад этди
Ads

 

Франциянинг “Монако” клуби ҳужумчиси Радамель Фалькао фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин эди. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, колумбиялик форвардга Хитойдан таклиф бўлган. Аммо Радамель Фалькао бунга рад жавобини берган.

Хабарларга қараганда, хитойликлар Фалькао учун “Монако”га 50 миллион евро беришга тайёрликларини билдиришган. Футболчи эса Европани тарк этишни истамаган. Ҳозирча айнан қайси клуб ҳужумчига таклиф билан чиққанлиги маълум қилинмаган.