Рафаэль Физиeв октагонга қачон қайтади?

  • 17 июль, 15:30
  • 0
  • MMA

UFC рейтингининг 8 рақамли енгил вазн тоифасидаги Рафаэл Физиeвнинг менежери Саят Абдраҳмонов жангчининг жароҳати тузалиб кетганини айтди.

“Рафаэл яхши ҳаракат қилмоқда. Операциядан сўнг у тўлиқ реабилитациядан ўтди. Биз ҳозир тўлиқ машғулотларни бошладик. Кузда, тахминан сентябрнинг охири ва октябрь ойининг бошида октагонга чиқишга тайёрмиз. Биз Бенуа Сен-Денига қарши жанг қилишни хоҳлагандик. Лекин бу баҳс Ренато Мойканoга берилди. Шундай қилиб, энди ким билан жанг қилишни кўриб чиқяпмиз. Ҳар ҳолда, рақиб кучли 15 таликдан бўлади”, — деди Абдраҳмонов ММА Bulletin нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Физиев(12-3) Матеуш Гамротга (24-2) қарши тўқнашувда оёғидан жароҳат олганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!