Рафаэль Леау "Милан"дан кетишини тасдиқлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Милан" қанот ҳужумчиси Рафаэл Леау италияликлар сафини тарк этишини маълум қилди.

Португалиялик футболчи клубдаги фаолияти ҳақида фикр билдириб, янги чақириқларга тайёр эканини таъкидлади.

"Кўп нарсалар содир бўлди, айниқса сўнгги ойларда. Хурсандманки, “Милан” тарихида ўз номимни қолдира олдим.

Албатта, ҳар бир футболчининг ўз орзулари, мақсадлари ва эришмоқчи бўлган чўққилари бўлади. Ҳамма янги чақириқлар ва янги чемпионатда ўзини синаб кўришни истайди.

Агар бу содир бўлса, мен жуда бахтли бўламан. Чунки ўз вазифамни бажарганимни ҳис қиламан.

Ўша вақт келганда, фаолиятимни давом эттириш учун энг яхши вариантни танлайман ва Европа футболининг энг юқори даражасида рақобат қилишда давом этаман", — деди Леау.

Аввалроқ тарқалган хабарларга кўра, "Галатасарой" футболчига солиқлардан ташқари йилига 10 миллион евро маош таклиф қилишга тайёр. "Милан" эса унинг трансферидан 40–50 миллион евро ишлаб олиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!