Рафаэл Леау: У дунёдаги энг яхши футболчилар қаторига киради.
«Галатасарай» вингери Рафаэл Леау «Барселона» ёш юлдузи Ламин Ямалнинг келажагига катта умид боғлаётганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, Ламин Ямал Чемпионлар лигасида «Галатасарай»га қарши ўйинда (4:1) икки бор ҳал қилувчи пас бериб, жамоасининг йирик ғалабасига ҳисса қўшди.
«Ламин Ямал келажакда «Олтин тўп»ни қўлга киритишига ишонаман. У «Барса» билан йирик совринларни ютади, деб ўйлайман. У аллақачон дунёдаги энг яхши футболчилар қаторига киради.
Уни нафақат футболчи сифатида, балки инсон сифатида ҳам жуда қадрлайман. Жуда камтар йигит.
Уни атрофи кучли футболчилар билан ўралган, ўзи эса жуда нуфузли клуб таркибида ўйнаяпти. Мен бу жамоага ҳам катта ҳурмат билан қарайман», – деди Рафаэл Леау TNT Sports Brasil учун берган интервьюсида.

Фикрлар